Andijon shahar, Aylanma ko`cha 1-uy. 

Tel: +998 95 200 07 70 Fax: +998 74 226 89 76 

 Email : aatx_savdo@mail.ru

Материалы

aksiya fb s

Диққат акция!!! 15 та йўлланмадан бирини ютиб олинг!

Чет давлатлар ва мамлакатимиз қадимий ва тариҳий шаҳарларига саёҳатга йўлланма бериш учун утказиладиган акция
НИЗОМИ

23 ноябрь 2018 йил Андижон шаҳри

I. Умумий қоидалар
1.1.Жорий йилнинг 25 ноябрдан 25 декабргача (1 ойлик) Андижон «Автотеххизмат» маъсулияти чекланган жамиятидан ҳоҳлаган турдаги автомобиль сотиб олган мижозлар ўртасида Малайзия, Истамбул, Кисловодск (санатория) шаҳарларига 1 донадан, ҳамда мамлакатимизни қадимий ва тариҳий Самарқанд, Бухоро ва Ҳива шаҳарларига 4 донадан йўлланмалар ютуқга қўйилади.

II. Ўтказиладиган акция шартлари
2.1.Белгиланган муддатларда Андижон «Автотеххизмат» МЧЖ томонидан берилган шартномага асосан, автомобилга 85.0% дан 100.0% гача маблағ туширган жисмоний ва юридик шаҳслар «Акция» иштирокчиси бўлади.
2.2.«Акция» иштирокчилари орасида ютуқ эгаларини аниқлаш учун автомобилга 85.0%дан 100.0% гача маблағ туширган жисмоний ва юридик шаҳслар “GM Uzbekistan” АЖ молия бўлимига маблағ тушганлигини тасдиқловчи хужжатлар асосида, уларга «Акция» иштирокчиси сифатида ҳар бир автомобил учун алоҳида рақамланган «Купон» бланкаси тақдим қилинади. «Купон» бланкаси корешокли тайёрланади. «Купон»ларни 1 қисми белгиланган муддатларда автомобилга пул туширган мижозга тақдим қилинади, қолган қисми кейинчалик ютуқ уйнаш саватчасига жойлаш учун савдо бўлими маълумотлар базаси операторида сақланади.

III. Акция ғолибини аниқлаш
3.1.Белгиланган муддатларда автомобилга пул туширган мижозларга берилган «Купон»ларни маълумотлар базаси операторида сақланаётган қисми ютуқ уйини ўтказиладиган санада гувоҳлар иштирокида битта саватчага тўпланади. Кейин битталаб «Купон» тортиш билан қуйидаги кетма-кетликда, Малайзия, Истамбул, Кисловодск (санатория) шаҳарларини 1 донадан (1 хафталик), Самарқанд, Бухоро, Ҳива шаҳарларига бериладиган 4 донадан (2-3 кунлик) бепул йўлланмалар ютуқ эгалари бирма-бир аниқланади.
3.2.Ютуқ ўйналиши Андижон вилоят телевидениесида ўтказилади, ва алоҳида маҳсус телекурсатув ташкил қилинади. Ютуқ ўз эгаларига, телекўрсатувда телефон хабарлари орқали етказилиб ютуқ билан табрикланади.
3.3.Ютуқ эгалари учун тақдим килинган саёҳат йўлланмаси (Ваучер хамда авиа ва темир йўл билетлари йўлланмага киради) Андижон «Автотеххизмат» МЧЖ ҳисобидан қопланади.

IV. Бошқа шартлар
4.1.Ютуқга эришган жисмоний шаҳслар ўз аризасига ва юридик шаҳслар ўз алоқа хатларига асосан саёҳат йўлланмасини ҳоҳлаган яқин кишиларига ёки ҳодимларига тақдим қилиши мумкин. Буларга асосан йўлланмага эга бўлган кейинги фуқаролар жамият томонидан берилган барча имтиёзларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятларига эга бўладилар.
4.2.Саёҳат муддатлари туристик фирмалар имкониятлари ва мижоз учун қулайроқ фурсатларни инобатга олиб белгиланади.

Бошқарув ҳайъати.